“Ko’chmas mulk savdo xizmati” МЧЖ хусусий савдо ташкилотчиси ҳисобланиб, кўп йиллик тажрибасига ва юқори малакага эга ходимлардан иборат профессионал меҳнат жамоаси узоқ йиллардан буён мулкчилик шаклидан қатъий назар барча турдаги корхона ва ташкилотларга оммавий савдоларини (аукцион, танлов) ташкил этиб сифатли хизмат кўрсатиб, уларнинг юқори эътирофига сазовор бўлиб келмоқда. Жамиятимиз республикадаги 20 дан ортиқ газета ва журналлар билан хамкорликда ишлаб келмоқда. Жамиятимизга Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси томонидан 2011 йил 23 июн куни Республикамизда биринчи бўлиб, риэлторлик фаолиятини юритиш ҳуқуқини берувчи RR-0001-сонли лицензия берилган. Хозирда жамиятнинг Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри ва барча вилоятлар марказларида жами 18 та ҳудудий филиаллари фаолият юритиб 10 йилдан ортиқ вақт мобайнида юридик ва жисмоний шахсларга ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Бугунги кунда кўпгина хўжалик юритувчи субъектлар ўзларига тегишли фойдаланишда бўлмаган ёки таъмирлаш ҳамда сақлаб туриш ортиқча маблағ талаб этаётган кўчмас мулкларини оммавий савдолар орқали реализация қилиб самарсиз сарф-харажатларини иқтисод қилишга эришишмоқда. Кўчмас мулкларининг реализация қилиниши натижаси келиб тушган пул маблағлари ҳисобидан корхоналар ўз моддий-техника базасини янгиланиб, самарасиз ҳаражатларини қисқариб бормоқдалар. Бунда жамиятимиз хўжалик юритувчи субъектларга кўчмас мулкларни сотиш ёки сотиб олиш, ижарага бериш ёки олиш бўйича ўз хизматларини кўрсатиб келмоқда.
Жамиятимиз хозирги кунда Республикамизда фаолият юритаётган «Food City Tashkent» МЧЖ, «MJ DEVELOPERS MINERVA CITY», ZIRAAT BANK» АЖ, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий фаолият “Миллий банки”АЖ, “НБУ Бунёдкор Инвест” Бозор қурилиш дерекцияси, “Ўзметкомбинат”АЖ, “Узтрансгаз”АЖ, “Ипотека Банк”, “Микрокредитбанк”, “Агробанк” “Саноатқурилишбанк”, “Чилонзор буюм савдо комплекси”АЖ, “Чорсу буюм савдо комплекси”АЖ, “Узсаноатлойиха”, “Ўрикзор савдо комплекси” МЧЖ ва бошқа кўплаб йирик ташкилотлар жамиятимизнинг кўчмас мулклар ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг аукцион, танлов савдоларини ташкил этиш хизматларидан ҳамда ахборот-маслахат хизматларидан фойдаланиб тенг хуқуқийлик асосида тузилган шартномаларга асосан ўз хизматларимизни кўрсатиб келмоқдамиз.